Россия Сурия ҳукумати билан ҳамкорликда Алеппода кенг кўламли гуманитар операцияни бошламоқда. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Россия Федерацияси президенти топшириғига биноан 28 июль, пайшанба кунидан бошлаб Сурия ҳукумати билан биргаликда Алеппо шаҳрининг тинч аҳолисига ёрдам бериш бўйича кенг кўламли гуманитар операцияга киришилди», — дея таъкидлади Шойгу.
Вазирнинг айтишича, тинч аҳоли ва таслим бўлиш истагидаги жангарилар Алеппони уч йўлак бўйлаб тарк этиши мумкин. Бу ерларда иссиқ овқат ва тиббий ёрдам пунктлари фаолият кўрсатади. Яна бир йўлак қуролли жангарилар учун мўлжалланган.
Шунингдек, Москва АҚШдан озод Сурия армияси отрядлари жойлашган ҳудудлар манзилини олишни кўзламоқда.
Изоҳ (0)