Италия пойтахти Рим яқинидаги Фраттокье аҳоли пунктида жойлашган кичик виллада 27 июль, чоршанба куни рўй берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва тўрт киши жиддий жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Виллада яшовчи икки эркак ва икки аёл яралангани, уларнинг қўшниси эса воқеа қурбони бўлгани билдирилмоқда.
Портлаш сабаби ҳозирча аниқ эмас. Ҳодиса жойида тўртта ўт ўчириш бригадаси иш олиб борди.
Изоҳ (0)