Рим папаси Франциск Польшанинг Ченстохов шаҳрида месса маросимини бажаришга киришиш олдидан йиқилиб тушди. AP намойиш қилган видеосюжетдан маълум бўлишича, меҳробга қараб кетаётган понтифик кутилмаганда мувозанатни йўқотиб, йиқилиб тушган, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Бошқа дин ходимлари 79 ёшли папанинг оёққа туришига ёрдам берган. Шундан сўнг у минбарга чиқиб, ваъз ўқиган.
Воқеанинг сабаблари номаълумлигича қолмоқда — у ўзини ёмон ҳис қилган ёки қоқилиб тушган бўлиши мумкин. Рим папаси радикулит хасталигидан азият чекади.
Изоҳ (0)