Италиянинг «Наполи» клуби президенти Де Лаурентис аргентиналик ҳужумчи Гонсало Игуаиннинг «Ювентус» таркибига ўтиб кетишини сотқинлик деб атади.
«Тўғрисини айтсам, Гонсало кетади, биз билан ўтказган уч йилини эсдан чиқаради деб ўйламагандик. Кимдир буни сотқинликка йўймас, бироқ мен бошқа фикрдаман. Бу сотқинлик ва ношукрлик», — деди клуб президенти.
«‘Ювентус’ Игуаиннинг бадал пулини тўлашга рози бўлганини эшитиб, келажак ҳақида бош қотиришни бошладик. Футболчининг агенти интервью бергач эса янги ҳужумчи қидиришимиз кераклигини тушундик. Мен Турин клубидан бу ишни кутмагандим», — деб Де Лаурентиснинг сўзларидан иқтибос келтирди «Championat.asia».
Гонсало Игуаин «Ювентус» учун 90 миллион еврога айланди. Бу футбол тарихида Гарет Бэйл ва Криштиану Роналдудан кейинги учинчи энг қиммат трансфер эди.
Изоҳ (0)