Россияда келажакда мамлакат фуқароларининг барчаси ҳақидаги маълумотлардан иборат IT-ресурс пайдо бўлиши керак. Россия бош вазири Дмитрий Медведев ушбу масала ҳукумат мажлисида муҳокама қилинишини айтди, деб ёзади «РБК».
Ҳукумат раҳбари аниқлик киритишича, 2015 йилда электрон кўринишдаги давлат хизматларидан россияликлар 100 миллион мартадан кўпроқ фойдаланган. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия фуқароларининг 40 фоизи хизматларга электрон шаклда эга бўлмоқда. 2018 йилгача ушбу кўрсаткични 70 фоизгача ошириш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)