Абхазия бош вазири Артур Миквабия истеъфога чиқиш ҳақида ариза ёзди. Бу ҳақда у республика вазирлар маҳкамасининг навбатдан ташқари мажлисида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Интерфакс»га берган интервьюсида Миквабия аризани президент Рауль Хажимбага топширганини айтди. Истеъфо сабаблари ҳақидаги саволга жавобан, у аризани ўз хоҳишига биноан ёзганини таъкидлади. Қарори сабабларини бош вазир маълум қилмади.
10 июль куни Абхазияда кам киши ҳозир бўлгани учун муддатидан аввалги президент сайловларини ўтказиш ҳақидаги референдум амалга ошмай қолди. Шундан сўнг Хажимба ижро этувчи ҳукуматни, шунингдек, мамлакат куч тузилмаларини кучайтириш ниятини маълум қилди.
Изоҳ (0)