102 ёшли Сун Цинлинь ва унинг 99 ёшли рафиқаси Сун Лиши 80 йиллик турмушлари давомида биринчи марта никоҳ фотосессиясига тушишга қарор қилди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Хитойнинг Аньхой провинциясидан бўлган жуфтлик 1936 йили никоҳдан ўтган. Уларнинг олти фарзанди, беш набираси ва тўрт эвараси бор. Жуфтлик қийинчилик шароитида турмуш қурган, катта оила бўлгани учун кейинчалик ҳам ўзларини ўнглолмаган. Шу сабабли улар учун фотосессия уюштиришни хитойлик волонтёрлар зиммасига олди.
Тармоқ фойдаланувчилари қарияларга саломатлик тилади ва Сун Цинлинь ҳамда Сун Лиши кўринишларидан ҳаётдан мамнун эканликларига эътибор қаратди.
Изоҳ (0)