Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий дарвозабони Александр Лобанов «Пахтакор» сафига қайтиб келди. Бу ҳақда «Championat.asia» «эшитдик-да» сарлавҳаси билан хабар берди.
Лобанов 2016 йилнинг январь ойида Эроннинг «Персиполис» клуби билан шартнома тузганди. Кейинчалик у жамоаси билан мамлакат чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. Кўринишидан у Олий Лига иккинчи даврасини «Пахтакор» сафида бошлайди.
Александр Лобанов «Персиполис» сафида 8 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ўтказиб юборди. Фақатгина битта беллашувда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Эрон клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонига шартнома таклиф қилмагани учун у қайтиб келдими ёки ўзи шуни истадими — ойдинлик киритилмаган.
Изоҳ (0)