АҚШнинг Apple компанияси ҳисоб бўйича миллиардинчи iPhone смартфонини катта эҳтимол билан шу йилнинг якунида сотади. Бундай ҳисоб-китоб ҳақида маълумотни  Inquisitr ресурси 24 июль, якшанба куни чоп этди, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Foto: EPA

Фото: EPA

Ушбу тахмин Уолл-стрит мутахассисларининг корпорация фаолиятидаги ҳамда Apple’нинг жорий йил учинчи чораги учун корпоратив ҳисоботидан кутилаётган таҳлили асосида қилинган. Мазкур ҳисобот 26 июль, сешанба куни чоп этилиши кутилмоқда.

Inquisitr’нинг маълумотларига кўра, Apple учинчи чорак ҳисоботида турли моделдаги 40 миллион iPhone смартфонларининг сотуви ҳақида эълон қилади. Шу тариқа, 2007 йилдан буён компания томонидан ишлаб чиқарилаётган бундай қурилмаларнинг умумий сони 987 миллионга етади. Келаси йилнинг бошига қадар ушбу кўрсаткич 1 миллиардга тенг бўлади.

Шунга қарамай, бозорда iPhone’нинг кўпайиб кетиши оқибатида компания смартфонларига бўлган талаб пасайиши кутилмоқда.