Facebook компанияси қуёш батареяларида ҳаракатланувчи Aquila учувчисиз самолётини муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди, деб ёзади «РБК». Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Қурилма олис ҳудудлардаги аҳолини интернетга улашга мўлжалланган. Учувчисиз самолётлар флотини яратиш компаниянинг бутун дунё бўйлаб миллиардлаб кишиларни интернет билан таъминлаш бўйича режасининг бир қисми ҳисобланади.
Цукерберг айтишича, компания муҳандислари самолёт устида икки йил ишлаган. Унинг корпуси кўмир пластикдан ишланган бўлиб, қанотлари қулочи Boeing 737’никидан каттароқ. Синовлар Аризона штатида олиб борилди.
Signal узатиш учун Aquila лазердан фойдаланади, бу ахборот алмашиш тезлиги замонавий тизимларникидан кўра ўн марта ошиқроқ бўлишини таъминлайди.
Изоҳ (0)