Япониянинг Funai компанияси VHS-кассета кўриш учун мўлжалланган видеомагнитофонни охирги марта ишлаб чиқаришини маълум қилди. Бу ҳақда Nikkei нашрига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Компанияда маълум қилинишича, истеъмолчилар томонидан видеомагнитофонга бўлган қизиқиш бутунлай йўққа чиқди. Бундан ташқари, маҳсулот ишлаб чиқариш учун керакли таркибий қисмлар топиш ҳам тобора қийинлашиб бормоқда.
Funai видеомагнитофон ишлаб чиқаришда давом этаётган дунёдаги ягона компания бўлиб турибди. Ўтган йили компания 750 минг дона видеомагнитофон сотишга муваффақ бўлди.
Видеомагнитофонлар 1970 йилларда пайдо бўлган, аммо тез орада DVD технологияси уларни бозордан чиқариб юборди. Sony компанияси 2002 йилда, JVC 2008 йилда, Panasonic эса 2012 йилда видеомагнитофонларни ишлаб чиқаришни тўхтатиб қўйганди.
Изоҳ (0)