Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Reuters’га берган интервьюсида мамлакатда давлат тўнтаришига уриниш такрорланиши мумкинлигини айтди, деб ёзади «РБК». Шу билан бирга, у энди ҳукуматнинг эҳтимолий беқарорликка тайёргарлиги пухтароқ эканлигини таъкидлади.
Эрдўғоннинг айтишича, разведка фаолиятида аҳамиятли камчиликлар бўлган. «Бизнинг разведкамиз ишида сезиларли камчиликлар ва нуқсонлар бўлгани кўриниб турибди, буни яшириш ёки инкор этишдан маъно йўқ», — деди у.
Президентнинг қўшимча қилишича, мамлакатда эълон қилинган фавқулодда ҳолат режими уч ойдан кўра кўпроққа узайтирилиши мумкин.
Туркияда фавқулодда ҳолат 21 июль, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан бошлаб уч ой муддатга жорий этилди.
Изоҳ (0)