Бразилияда саратонга қарши тажрибавий дорини синаш жараёни якуний босқичга ўтмоқда — яқин кунларда дорини кўнгилли беморлар қабул қила бошлайди. Бу ҳақда Сан-Паулу штатидаги Саратон институтига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Тадқиқотларнинг янги босқичи 25 июль, душанба куниёқ бошланади. Бунда гап «синтетик фосфоэтаноламин» номли модда ҳақида бормоқда. Бразилиянинг Сан-Паулу университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган модда «саратонга қарши таблетка» номи остида танилди.
Дорини одамларда синаб кўриш жараёнининг биринчи қисмида ўн киши қатнашади. Улар организмининг реакциясига қараб, мутахассислар «синтетик фосфоэтаноламин» оғир иккиламчи таъсирлар қолдирмаётганини ва тажрибани давом эттириш мумкин ёки йўқлигини тушуниши керак. Сўнг, салбий динамика кузатилмаса, иштирокчилар сони кўпайтирилади: уларни онкологик касалликлари турига қараб ўнта гуруҳга ажратишади.
Изоҳ (0)