Қозоғистон куч тузилмалари фаолияти террорчиларни аниқлаш ва қуролсизлантиришга йўналтирилган, сўнгги беш йил ичида 144 нафар полиция ходимлари ўз бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлди, деб ёзади «Интерфакс» Қозоғистон бош прокурори Жакип Асановга таяниб.
«Авваллари четдан келадиган террорчилардан хавфсирардик. Энди хавфлар ичкарида. Давлат раҳбари полиция ва махсус хизматларнинг террорчиларни йўқ қилишдаги ролини қайд этди ва аҳолини ҳарбийларга муносабатни ўзгартиришга чақирди. Зарбани биринчи бўлиб улар ўзларига олади», — дея таъкидлади Асанов.
Бош прокурор таъкидлашича, бугунги кунда — террорчилар дунёдаги биринчи рақамли хавф. «Куч тузилмаларининг мақсади террорчиларни аниқлаш ва нейтраллаштиришга қаратилган. Бунинг учун қонунлар ҳам, маблағлар ҳам, кадрлар ҳам бор», — деди Асанов.
«Биз яқинда ҳозирда ҳар йили рўйхатга олинадиган қотилликлар сонини солиштирдик. Маълум бўлишича, кетма-кет 20 йилдан буён оғир жиноятлар, ўта оғир жиноятлар Қозоғистонда камайиб бормоқда», — деди бош прокурор.
Изоҳ (0)