Перу қутқарувчилари Уаскаран тоғидаги кўчки оқибатида ҳалок бўлган уч нафар альпинистнинг жасадини топишга муваффақ бўлди. Перу Тоғ гидлари уюшмаси маҳаллий бўлимининг раҳбари Рафаэль Фигероа Чаве 21 июль, пайшанба куни яна бир перулик спортчи бедарак йўқолганлигини маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Қутқарув ишлари давом этмоқда. Улар бир дақиқага ҳам ортга сурилгани йўқ», — деди Чаве. Икки нафар мексикалик ва бир нафар перулик кўчки қурбонига айланган.
Беш нафар альпинист қутқариб қолинган, улардан тўрт нафари ҳозирги пайтда шифохонада. Жами альпинистлар гуруҳи таркибига икки нафар испаниялик, уч нафар мексикалик ва тўрт нафар перулик кирган.
Спортчилар 19 июль, сешанба куни кўчки остида қолган эди.
Изоҳ (0)