БМТ янги бош котиби номзодига овоз беришнинг биринчи босқичида халқаро ташкилотнинг қочоқлар иши бўйича олий вакили, португалиялик Антониу Гутерриш ғолиб бўлди. У Словениянинг собиқ президенти Данило Тюркни бироз ортда қолдирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мазкур масала бўйича ёпиқ эшиклар ортида овоз бериш 21 июль, пайшанба куни бошланди ва бир неча ой давом этади. Пан Ги Мунни алмаштирадиган БМТ янги бош котиби лавозимига олти эркак ва шунча аёл даъвогарлик қилмоқда. Аёллар олдин ҳеч қачон ушбу лавозимни эгалламаган.
Маълумот учун, бош котибни Хавфсизлик кенгаши аъзолари сайлайди. Унинг доимий аъзолари (Россия, АҚШ, Франция, Буюк Британия ва Хитой) номзодга тақиқ қўйиш ҳуқуқига эга, бироқ ўз давлатларидан даъвогарни тақдим этолмайди. Якуний қарор БМТ Бош ассамблеяси томонидан тасдиқланади.
Изоҳ (0)