АҚШ Сурия президенти Башар Асад оиласи билан боғлиқ суриялик бир неча бизнесменни санкция рўйхатига киритди, дея хабар бермоқда «ТАСС» АҚШ молия вазирлигига таяниб.
Рўйхатга киритилганлардан икки нафари, Аус Али ва Атия ал-Ҳурий, АҚШ маъмурияти маълумотларига кўра, Сурия бизнесидаги энг нуфузли шахслардан бири Рами Махлуфга алоқадор.
Атия ал-Ҳурий Moneta Transfer and Exchange фирмасини бошқариб, Сурия ҳукумати берган ваколат остида «нақд маблағларни Сурия, Ливан ва Россия ўртасида ҳаракатлантиради», дейилади АҚШ молия вазирлиги маълумотларида.
Рами Махлуф Сурияда энг таъсири кучли ва бадавлат алавий уруғ жамоаларидан бирининг вакили ҳисобланади, президентнинг оиласи ҳам шу уруғ жамоага тегишли. Рами Махлуф — Суриянинг амалдаги президенти Башар Асаднинг тоғаваччаси.
Изоҳ (0)