Туркияда жорий қилинган фавқулодда ҳолат мамлакат фуқароларининг кундалик ҳаётига ва сайёҳларга таъсир ўтказиши керак эмас, шундай экан, Туркияда хавфсиз ҳордиқ учун ҳеч қандай чеклов ва тўсиқлар йўқ, дея таъкидлайди мамлакат ҳукумати. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Ушбу чоралар ҳуқуқ ва эркинликларни чекламайди, Туркия фуқаролари ва мамлакатга сайёҳлик мақсадида келган меҳмонларнинг кундалик ҳаётига таъсир ўтказмайди, шунингдек, халқаро сайёҳлик ва ҳаво орқали ҳаракатланиш учун чекловлар киритмайди. Меҳмонларимиз хавфсиз ҳордиқ чиқариши учун Туркия ҳудудида ҳеч қандай тўсиқ ва чекловлар йўқ», — дейилади Туркиянинг Москвадаги элчихонаси Facebook саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Туркияда фавқулодда ҳолат 21 июль, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан бошлаб уч ой муддатга жорий этилди.
Изоҳ (0)