Афғонистон хавфсизлик кучлари худкуш аёлнинг мамлакат Олий судига ҳужумининг олдини олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Khaama Press агентлигига кўра, террорчи аёл Кобулдаги Олий суд биносига киришга ҳаракат қилган, бироқ хавфсизлик кучлари ходимлари томонидан отиб ўлдирилган. У портловчи қурилмани ҳаракатга келтиришга улгурмади.
Изоҳ (0)