Россиянинг Биринчи канали Pokemon Go мобил ўйини оммалашганлиги ҳақидаги хабарида, жумладан, Окленд шаҳридаги (АҚШ, Калифорния штати) норозилик намойишларига оид видеолавҳалардан ҳам фойдаланди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Ушбу видеода покемонлар изловчилари гала-гала бўлиб гавжум трассага ташланаётгани, ҳайдовчилар зўрға машиналари тормозини босишга улгураётганини кўриш мумкин», — дейилади хабарда. Телеканал сайтидаги матнда ҳам мазкур жумлани ўқиш мумкин.
Аслида эса видео Қўшма Штатларда полициячиларнинг шафқатсизлигига қарши норозилик намойишлари чоғида тасвирга олинган.
Изоҳ (0)