Ўртаер денгизини қайиқда кесиб ўтишга уринган 22 нафар муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Чегара билмас шифокорлар» халқаро ноҳукумат ташкилоти маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Қайиқ тубида, ёқилғи билан аралашган сувда ташкилот фаоллари 21 нафар аёл ва бир эркакнинг жасадини топди. 20 июль, чоршанба куни Ўртаер денгизидаги турли операциялар давомида жами 2 мингдан ортиқ муҳожир аниқланди ва қутқарилди.
Миграция бўйича халқаро ташкилот маълумотларига кўра, 2016 йилнинг ўзида Ўртаер денгизидан Европага етиб олиш истагида бўлган минглаб қочоқлар ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)