Хитой пойтахтида кучли ёмғирлар туфайли транспорт тартибсизлиги юзага келди, кўчаларнинг бир қисми аллақачон сув остида қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шаҳар марказида 13 та йирик магистраль сув остида қолган, 164 та йўналиш бўйича автобуслар тўлиқ ёки қисман қатновни тўхтатди, шунингдек, метрополитеннинг баъзи линиялари ёпилган. Сув тошқинига қарши курашиш бошқармаси аҳолига имкон борича шахсий транспортдан фойдаланмасликни тавсия қилди.
Телевидениенинг маълум қилишича, Ғарбий темирйўл вокзали деярли фаолиятини тўхтатган, 60 дан ортиқ рейс бекор қилинган. Тезюрар поездларнинг ҳаракати вақтинча барча йўналишлар бўйича тўхтатилган. «Шоуду» аэропортида 20 июль, чоршанба кечқурун 237 та рейс бекор қилинган.
Мамлакат ҳудудларининг кўпчилик аҳолиси сув тошқини, кўчки ва тош кўчиши хавфидан огоҳлантирилган. Пасттекисликда жойлашган аксарият ҳудудлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Изоҳ (0)