16 июлга ўтар кечаси юз берган давлат тўнтаришига уринишдан сўнг, Туркиянинг қатор муассасаларида тозалаш ишлари бораётган бир пайтда мамлакат Конституциявий судининг икки аъзоси ҳибсга олинди. Бу ҳақда NTV телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Аввалроқ Туркия таълим вазирлиги 626 та ўқув муассасаси фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилган эди.
Туркияда тўнтаришни ташкиллаштириш айблови бўйича 9332 киши қўлга олинди. Улар орасида президентнинг икки адъютанти, Дин ишлари бўйича бошқарманинг 492 ходими, 100 нафар полициячи, 6038 нафар ҳарбий хизматчи, 755 нафар судья ва прокурор, бош вазир канцеляриясининг 250 дан ортиқ ходими, 650 нафар оддий фуқаро бор.
Изоҳ (0)