Нью-Йоркнинг шимолий қисмида қурилиш кранининг «Таппан Зее» кўприги устунлари оралиғига қулаши оқибатида беш киши — уч ҳайдовчи ва икки қурувчи жароҳат олди. Бу ҳақда CBS телекомпаниясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Гудзон дарёси бўйлаб мавжуд кўприкка параллел бунёд этилаётган янги кўприк қурилишида фойдаланилган кран учининг бўлаклари барча олти йўлакни тўсиб қўйди. Четки тўсиқларнинг бир қисми бузилди. Кўприк бўйлаб ҳаракат икки йўналишда ҳам тўхтатилди.
Краннинг нима сабабдан қулагани ҳозирча аниқланмаган. Ҳодиса жойига қутқарув ва таъмирлаш хизматларининг ходимлари етиб келди. Кўприкнинг техник ҳолати баҳоланиши билдирилмоқда.
Янги кўприк қурилиши уч йилдан бери олиб борилмоқда. Қиймати 3,9 миллиард доллар бўлган иншоот 2018 йил охирида тайёр бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)