Аргентиналик фотомодель Хоанна Биррьель Гватемаладаги қаттиқ режимли «Павон» қамоқхонасида қўзғолон қурбонларидан бирига айланди, деб ёзади «ТАСС».
24 ёшли қиз Гватемала Қуролли кучлари собиқ капитани Бирон Лима билан учрашув вақтида ўлдирилган, у 1998 йилда епископ Хуан Херардини ўлдиргани учун қамалган эди.
Версиялардан бирига кўра, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича лойиҳалар билан ҳам шуғулланган Биррьель маҳбус билан унинг компанияларидан бирининг фаолиятига алоқадор масалаларни муҳокама қилмоқчи бўлган.
18 июль, душанба куни юз берган қўзғолонда жами 13 киши ҳалок бўлди, 18 киши жароҳатланди. Дастлабки маълумотларга кўра, маҳбусларнинг икки гуруҳи ўртасида турмадаги таъсир соҳаларини тақсимлаш борасида низо келиб чиққан.
Изоҳ (0)