Туркия ҳукумати АҚШга расмий сўров йўллаб, унда давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда айбланаётган мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гуленни экстрадиция қилиш талабини изҳор этди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Биз АҚШга асосий террорчини экстрадиция қилиш талаби билан тўрт ҳужжат пакетини йўлладик», — деди ҳукумат бошлиғи 19 июль куни парламентда қилган чиқишида.
«Биз уларга қанча исбот керак бўлса, шунча тақдим этамиз», — қўшимча қилди сиёсатчи.
Илгарироқ Туркия расмийлари Гуленни тўнтаришнинг асосий ташкилотчиси сифатида кўрсатиб, АҚШдан уни топширишни сўраган эди. Бунга жавобан АҚШ давлат котиби Жон Керри Гуленнинг бу ишларга алоқадорлигини исботлайдиган далилларни тақдим этишни сўради. Гуленнинг ўзи айбловларни инкор қилмоқда.
Изоҳ (0)