Филиппин ҳукумати Хитойнинг Жанубий Хитой денгизи борасидаги ҳудудий баҳсларни икки томонлама музокараларда муҳокама этиш таклифини рад этди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Перфекто Ясайга кўра, Мўғулистон пойтахтида бўлиб ўтган Европа—Осиё саммитида хитойлик ҳамкасби Ван И шундай таклифни илгари сурган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«У арбитраж ҳукмисиз икки томонлама музокаралар учун очиқ бўлишимизни сўради. Мен бу бизнинг конституциямиз ва миллий манфаатларимизга тўғри келмаслигини билдирдим», — дея таъкидлади вазир.
Ясайнинг билдиришича, Хитой билан филиппинлик балиқчиларнинг Сакарборо маржон қояларига қайтарилиши юзасидан музокаралар олиб бориш у бошқараётган вазирлик учун муҳим аҳамият касб этади. Шундан сўнг Манила арбитраж қароридаги қолган кўрсатмалар бажарилишига эришишга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)