Дунё бозорида хом ашё таклифи ошиб боришидан хавфсираш нефть нархи пасайишига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уриниш туфайли нефть ташиш масаласида муаммолар туғилиши мумкинлиги билан боғлиқ хавфсирашлар тарқалгани 18 июль, душанба куни нархларнинг 1,5 фоиз пасайишига сабаб бўлди.
Лондон биржасида сентябрда етказиб бериладиган Brent туридаги нефть нархи 0,4 фоизга пасайиб, бир баррели учун 46,77 долларни ташкил этди. Нью-Йорк биржасида WTI туридаги нефть баҳоси 0,5 фоизга пасайиб, бир баррели учун 45 доллардан иборат бўлди.
Изоҳ (0)