Истанбулга Туркиянинг бошқа ҳудудларидан Cobra ва Dragon полиция махсус бўлинмаларининг 1,8 минг нафар жанчилари стратегик муҳим объектларга, шунингдек, шаҳар кўчаларига жойлаштирилди, деб ёзади «Газета.ru» Anadolu агентлигига таяниб.
Бундан ташқари, шаҳар полицияси бошлиғи Мустафо Каличкан шаҳар устидан берухсат учиб ўтаётган вертолётларни огоҳлантиришсиз уриб туширишни буюрди.
Айни пайтда Истанбулда хавфсизликнинг фавқулодда режими жорий этилган.
Изоҳ (0)