КХДР ҳар қандай лаҳзада янги ядро синовини амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда 18 июль, душанба куни Корея Республикаси бирлашув вазирлиги расмий вакили Сеулдаги брифингда маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Шимолий Корея истаган пайтда ўз етакчиси Ким Чен Индан тегишли буйруқ олиб, бешинчи атом синовини ўтказишга тўлиқ шай», — деди мансабдор. Унинг таъкидлашича, шу муносабат билан, Сеул АҚШ билан яқин ҳамкорликда КХДР шимоли-ғарбидаги Пунге-ри уездида жойлашган полигондаги вазиятни диққат билан назорат қилмоқда.
Нашр эслатишича, 17 июль, якшанба куни Жанубий Корея ва Америка разведкасидаги манбалар ушбу ҳудуддаги Шимолий Корея ҳарбийлари кескин фаоллашганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)