НАТО ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Туркия жанубидаги Инжирлик ҳарбий базаси бошлиғи генерал Бекир Эржан Ван АҚШ ҳукуматига мурожаат қилиб, бошпана сўради, деб ёзади «Газета.ru».
Таъкидланишича, АҚШ генералга бошпана тақдим этишдан бош тортган.
Аввалроқ Туркия жанубида жойлашган Инжирлик ҳарбий базаси қўмондони давлат тўнтаришига алоқадорликда айбланиб қўлга олинган эди. Қўмондон Адана вилоятида ушланган. Мазкур минтақада у билан бирга яна 10 нафар юқори мартабали ҳарбий ҳибсга олинган.
Изоҳ (0)