Америкалик Мэри Фрейнинг эваралари сони ёши билан тенглашди: 86 ёшли беванинг 86-эвараси туғилди. Оилада яна 9 нафар асранди эвара ҳам бор. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мэри марҳум турмуш ўртоғи Жеральд билан 15 нафар фарзандни дунёга келтирди. Уларнинг эса 68 нафар фарзанди ва олти нафар асраб олинган болалари бор. Яқин орада Фрейлар оиласида яна кўпайиш кутилмоқда: 87-эвара август, 88-эвара эса қишда туғилиши керак.
Изоҳ (0)