Туркия хавфсизлик кучлари ходимлари ҳарбий тўнтаришга уриниш билан боғлиқ текширувлар доирасида жами 103 генерал ва адмирални қўлга олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
Ҳибсга олишлар бутун мамлакат бўйлаб ўтказилган махсус операциялар давомида амалга оширилган. Энди Туркия судлари қўлга олинганлардан қай бирини ҳибсда қолдиришни ҳал этиши лозим.
Изоҳ (0)