Даниянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиси Еспер Вар 1 август куни Ташқи ишлар вазирлигида ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди. Томонлар савдо, иқтисодиёт, таълим ва бошқа соҳаларда алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Ташқи ишлар вазирлиги Дания билан очиқ ва амалий мулоқотни давом эттиришга тайёр эканини қайд этди.

Ўзбекистон ва Дания ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йил 25 январь куни ўрнатилган.
Шундан буён икки мамлакат ўзаро ҳурмат ва манфаатдорлик асосида сиёсий, иқтисодий ва маданий йўналишларда ҳамкорликни босқичма-босқич ривожлантириб келмоқда. Дания Ўзбекистон мустақиллигини тан олган дастлабки Европа давлатларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)