Шохрух Аминов 1 август куни Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасига 2022 йил июлидан буён Эркабой Тожиев раҳбарлик қилиб келаётганди.
Шохрух Аминов прокуратура органларида масъулиятли лавозимларда, жумладан, Сирдарё вилояти прокурори, Навоий вилояти прокурори, Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борган. Тайинловга қадар 2022 йил апрелидан буён бош прокурорнинг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)