Австралия Польшага узоқ масофали E-7A Wedgetail радар разведкаси ва бошқарув самолётини юборди. Бу ҳақда Польша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш маълум қилди.

Самолёт замонавий MEСА радари билан жиҳозланган бўлиб, 24 соатлик кузатувни таъминлайди. Австралия учоқ билан бирга 100 га яқин ҳарбийларини юборган. E-7А экипажлари НАТОнинг ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш операцияларни олиб боради.
Ушбу самолётнинг Польшада бўлиши Австралиянинг минтақамиз хавфсизлигига қўшган амалий ҳиссасидир, деди мудофаа вазири.
НАТО доирасидаги вазифалардан ташқари, самолёт Украинага разведка маълумотларини ҳам тақдим этиши керак. 2023 йилда бундай самолётлардан бири аллақачон Германия ҳудудидан разведка вазифаларини бажарган.
E-7A Wedgetail самолёти: нималар маълум?
Бу самолёт Boeing 737 АEW&C номи билан ҳам танилган. У икки двигателли радарни эрта аниқлаш самолётидир. Самолёт радари бир вақтнинг ўзида ҳавода ва денгизда нишонларни аниқлаш, жанговар самолётларни бошқариш ва 600 км дан ортиқ масофада кузатув олиб бориш имкониятига эга.
Радар тизимининг антеннаси электрон разведка вазифасини ҳам бажаради. У 9000 метр баландликда 850 км дан ортиқ масофани қамраб олиши мумкин.
Изоҳ (0)