Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ироқ ғарбидаги Ар-Рутба шаҳрида (Анбар вилояти) иккита кучли портлаш юз берди. Бу ҳақда Al Jazeera телеканали маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

Телеканалнинг маълум қилишича, хавфсизлик кучларининг 25 нафар ходими ҳалок бўлган. Ҳужум миналаштирилган автомобилларда худкуш террорчилар томонидан содир этилганлиги маълум қилинди. Ҳодиса ҳақидаги расмий маълумот ҳозирча келиб тушмади.

Аввалроқ 18 июль, душанба куни Ар-Рутба шаҳри мэри Имад ад-Дулеймий ҳукумат қўшинлари ИШИД террорчилик гуруҳининг йирик ҳужумини қайтаришга эришганлигини маълум қилган эди.

ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда