Мексикада 17 июль, якшанба куни юз берган иккита йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 25 нафардан зиёд одам жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Мексика расмийларининг маълум қилишича, марказий Керетаро штатида автомобиль пойтахтга йўл олаётган 150 зиёратчидан иборат гуруҳга урилган. Ҳалокат натижасида 6 киши ҳаётдан кўз юмди, жароҳат олганларнинг 13 нафари шифохонага етказилди.
Қарийб икки соатдан сўнг мамлакат шимолидаги Нуэво-Леон штатида туристлар автобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Олти киши, шу жумладан, бир бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 15 нафари жабрланди. Тергов версиясига кўра, автобус ҳайдовчиси ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган.
Мамлакат расмийлари бўлиб ўтган икки йўл-транспорт ҳодисасининг сабабларини ўрганишга киришди. Айни дамда зиёратчиларни уриб кетган ҳайдовчининг шахси аниқланди, у қидирилмоқда.
Изоҳ (0)