• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркиядаги ҳарбий тўнтаришлар тарихи

    16 июлга ўтар кечаси Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар ҳукумат органлари, аэропорт ва асосий ахборот каналлари биноларини бирин-кетин қўлга ола бошлади. Босфор бўғозидан ўтадиган кўприклар ёпилди, мамлакат бошқарувини ҳарбийлар қўлга олгани маълум қилинди, ҳарбий ҳолат ва комендантлик соати жорий этилди.

    Аммо амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорлари бўлган ўн минглаб одамлар кўчаларга чиққани боис ҳарбийларнинг режаси амалга ошмай қолди. Полиция ва ҳарбий тузилмаларнинг катта қисми расмий ҳукумат томонида туриб исёнчиларга қарши курашни бошлаб юборди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Ўтган вақт ичида бутун мамлакат бўйлаб амалдаги ҳукумат назорати тикланди. Қурбонлар сони, охирги маълумотларга қараганда, 265 кишини ташкил этмоқда. Шунингдек, исёнчилар етакчиси қўлга олинди.

    • Туркиядаги ҳарбий тўнтариш

    Ушбу ҳалокатли воқеалар Туркия тарихида бир неча бор кузатилган ҳарбий тўнтаришлар ва бунга бўлган уринишларнинг ўзига хос давоми бўлди. Шу боис «Дарё» мамлакатнинг салкам бир асрлик тарихида содир бўлган ҳарбий тўнтаришларни эсга олишга қарор қилди.

    Мавзуга оид:

    • Туркиядаги ҳарбий тўнтариш фотосуратларда (1-қисм)
    • Туркиядаги ҳарбий тўнтариш фотосуратларда (2-қисм)
    Туркия қуролли кучлари қудрати ва сони бўйича жаҳонда 8-, НАТОда эса АҚШдан кейинги 2-ўринда туради. У мамлакат хавфсизлиги ва мустақиллиги кафолатчиси сифатида халқ орасида ниҳоятда катта ҳурмат-эътиборга эга. Шунинг учун армия шунчаки қурол кучидан иборат таъсир воситаси бўлмай, ички сиёсатда ҳам анча фаоллик кўрсатадиган обрўли тузилма ҳисобланади. Армиянинг юқори ва ўрта офицерлик таркиби ўзини Мустафо Камол Отатурк ғоялари давомчиси ҳисоблайди. Ички сиёсатда жиддий ихтилофлар рўй берган даврларда ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга олгани ёки шундай уринишни амалга оширгани кўп бора кузатилган.

    1960 йил 27 май тўнтариши

    1960 йил 27 майида Туркия тарихидаги илк ҳарбий тўнтариш амалга оширилди. Генерал Жамол Гурсал бошчилигида зобитлар томонидан ташкил этилган Яширин қўмита Бош штаб раҳбари Рушту Эрделхун ва унга содиқ 200 дан ортиқ генерал, президент Жалол Баяр ва бош вазир Аднон Мендерес, шунингдек, ҳукумат аъзолари ва ўша пайтда ҳукмрон Демократик партия раҳбариятини ҳибсга олди. Жамол Гурсал бошчилигидаги Миллий бирлик қўмитаси ҳокимиятни қўлга олди. Ҳибсдаги раҳбар кадрлар трибунал олдида жавоб берди. Аднон Мендерес қатл қилинди, дастлаб умрбод ҳибсга маҳкум этилган Жалол Баяр ва Рушту Эрделхун эса қўйиб юборилди. Демократик партия тарқатиб юборилди. Миллий бирлик қўмитаси 1961 йил 15 октябрига қадар мамлакатни бошқарди. Жамол Гурсал Туркиянинг тўртинчи президентига айланиб, бу лавозимда умрининг охиригача — 1966 йилга қадар ўтирди.

    Жамол Гурсал. Фото: Turklerle Erzurum

    Жамол Гурсал. Фото: Turklerle Erzurum

    Кўпгина масалалардан ҳарбийларнинг фикри бир жойдан чиқмагани боис улар орасида ҳам бўлиниш юз бериб, 1960–1966 йиллар орасида яна бир неча ҳарбий қўзғолонлар содир бўлди, аммо уларнинг ҳеч бири муваффақиятга эриша олмади. 1962 йил 22 февралда ҳарбий мактаб қўмондони штаб полковниги Талат Ойдемир ва унинг тарафдорлари ҳибсга олингани боис ҳарбий исён келиб чиқди. Қарама-қаршилик 1963 йил 20 майига қадар давом этди. Кейинги даврда 1969 йил 20 майида ва 1971 йил 9 мартида уюштирилган икки ҳарбий тўнтариш ҳам муваффақиятсиз якунланди.

    Аднон Мендерес трибуналда ўзини ҳимоя қилмоқда. Кадр: DailyMotion

    Аднон Мендерес трибуналда ўзини ҳимоя қилмоқда. Кадр: DailyMotion

    1971 йил 11 март меморандуми

    Орадан икки кун ўтиб, 1971 йил 11 мартида Мамдуҳ Тағмач бошчилигидаги ҳарбийлар 1965 йилдан бери бош вазир бўлиб келаётган Сулаймон Демирелга меморандум йўллаб, ундан демократик ҳукумат яратишни талаб қилди. Аммо бош вазир уларнинг талабларини бажаришдан бош тортиб, истеъфога чиқишини билдирди. Демирел 1960 йил тўнтариши натижасида ҳокимиятдан четлаштирилган Демократик партиянинг меросхўрларидан бири — Адолат партияси етакчиси сифатида мамлакатни бошқараётган эди.

    Эртаси куни, 12 мартда ҳарбийлар Демирелни ҳокимиятдан четлатди. Улар конституцияга ўзгартишлар киритиб, армия мавқеини оширишга, матбуот ва касаба уюшмалари ҳуқуқларининг эса чекланишига эришди.

    Сулаймон Демирел. Фото: «VideoNews.us»

    Сулаймон Демирел. Фото: «VideoNews.us»

    Амалда ҳарбий тўнтариш уюштирилганига қарамай, парламент тарқатиб юборилмади. Ниҳат Ерим бошчилигида ҳарбийларга содиқ технократлардан иборат янги ҳукумат тузилди. Сулаймон Демирелга нисбатан ҳеч қандай айбловлар илгари сурилмади, кейинчалик у яна тўрт марта ҳукумат тепасига келди (1975–1977, 1977–1978, 1979–1980, 1991–1993), 1993–2000 йилларда эса Туркиянинг 9-президенти бўлди.

    1980 йил 12 сентябрь тўнтариши

    70-йилларнинг ўрталарида мамлакатда амалда пассив фуқаролик уруши авж олган эди. Полковник Алпарслон Туркаш томонидан 1969 йилда ташкил этилган Миллиятчи ҳаракати партияси ҳамда қатор бошқа тузилмалар коммунистик кучларга қарши олиб борган кўча жанглари оқибатида 1975–1979 йилларда 5000 киши ҳалок бўлди. Армия раҳбарияти бир неча маротаба сиёсатчиларни муроса йўлини тутиб, ихтилофларга барҳам беришга чақирди.

    Анқара, 1980 йил 12 сентябрь. Фото: Quartz

    Анқара, 1980 йил 12 сентябрь. Фото: Quartz

    Ниҳоят, 1980 йилнинг 12 сентябрида Бош штаб бошлиғи генерал Кенан Эврен Туркиянинг тўрт нафар бошқа олий мартабали командирлари билан биргаликда Сулаймон Демирел бошчилигидаги ҳукуматни четлаштирди. Миллий хавфсизлик кенгаши тузилиб, у ҳукумат вазифаси бажара бошлади. 1981 йилда парламент тарқатиб юборилди, конституция амалдан чиқарилди, сиёсий партиялар ман этилиб, уларнинг раҳбарлари ҳибсга олинди.

    Кенан Эврен. Фото: Cinar Haber Ajansi

    Кенан Эврен. Фото: Cinar Haber Ajansi

    1982 йилда янги конституция қабул қилиниши билан кейинги йилдан партиялар фаолиятига рухсат этилди. Кенан Эврен эса ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаб, 1982–1989 йилларда Туркиянинг еттинчи президенти бўлди.

    Тўнтаришдан сўнг Европа иқтисодий ҳамжамияти расмий Анқара билан муносабатларни вақтинчалик тўхтатди. Мамлакат ички сиёсатида эса мухолиф кучлар сиқувга олинди: 178 минг киши ҳибс этилди, 64 минг киши қамалди, 30 минг киши фуқароликдан маҳрум қилинди, 450 киши қийноқлар оқибатида ҳалок бўлди, 50 киши қатл этилди, минглаб инсонлар олиб қочилиб, бугунги кунга қадар бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Бу жиноятлар туфайли 2012 йилда Туркия суд органлари Кенан Эврен ва унинг сафдоши Таҳсин Шаҳинқояга қарши айблов илгари сурди. 2014 йил 18 июнда Анқара суди уларни айбдор деб топиб, умрбод қамоққа ҳукм қилди ва ҳарбий унвонларидан маҳрум этиб, оддий аскарлик даражасига туширди.

    Кенан Эврен ҳибсда. Фото: Bugun

    Кенан Эврен ҳибсда. Фото: Bugun

    Эврен 2015 йил 9 майида оламдан ўтди.

    1997 йил 28 февраль меморандуми

    1997 йил 28 февралда ҳарбийлар меморандум чиқариб, унда давлат бошқарувида Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк принципларига амал қилиниши ва ҳокимият дунёвий бўлишини кафолатлади. Ҳарбийлар босими остида бош вазир, Миллий низом партияси асосчиси Нажмиддин Эрбакан ушбу ҳужжатни имзолашга мажбур бўлди.

    Анқара, 1997 йил 4 февраль. Фото: Wikipedia

    Анқара, 1997 йил 4 февраль. Фото: Wikipedia

    Ҳарбийлар конституцияни амалдан чиқармади ва парламентни тарқатиб юбормади. Аммо бир муддатдан сўнг Эрбакан ҳукумати истеъфо берди. Миллий низом партияси тарқатиб юборилди. Партиянинг таъқибга олинган аъзолари орасида мамлакатнинг бугунги раҳбари — Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳам бор эди. Ушбу партиянинг собиқ аъзолари кейинчалик Туркиянинг бугунги ҳукмрон партияси — Адолат ва тараққиёт партиясига асос солди.

    2000-йиллар

    2000-йиллар бошида мамлакатда Адолат ва тараққиёт партияси ҳукмронлиги ўрнатилганидан сўнг бир неча маротаба ҳарбий тўнтаришлар тайёрлангани борасидаги хабарлар матбуотда кенг ёритилди. Жумладан, 2003 йилда Балёз тўнтариш режаси, 2004 йилда Сариқиз, Ойишиғи, Якамоз ва Элдивен тўнтариш режалари фош этилгани маълум қилинди, кўплаб олий мартабали ҳарбийлар жавобгарликка тортилди.

    Вали Кичик. Фото: Haber228

    Вали Кичик. Фото: Haber228

    2008 йил 22 январда генерал Вали Кичик раҳбарлик қилган «Эргенекон» махфий ташкилоти томонидан тайёрланган тўнтариш режаси фош этилиб, гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинди. Узоқ йиллар давом этган судлашувдан сўнг 2012 йилда Вали Кичик 99 йил 1 ой мухлатга озодликдан маҳрум этилди.

    2016 йил, 16 июль. Фото: Reuters

    2016 йил, 16 июль. Фото: Reuters
    17.07.2016, 19:22   Изоҳ (0)   25347
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия расмийлари мамлакат устидан назорат тикланганини маълум қилди

    17.07.2016, 17:53

    Путин Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот ўтказди

    17.07.2016, 17:33

    Ципрас Эрдўғонга Грецияга қочиб ўтган ҳарбийлар масаласини тезда ҳал этишга ваъда берди

    17.07.2016, 16:24

    Сомалида қуш кўринишидаги дрон уриб туширилди

    17.07.2016, 16:06

    Еврокомиссия MH17 ҳалокатида айбдорларни судга тортишга чақирди

    17.07.2016, 15:02

    Абу-Дабида 2030 йилгача эко-шаҳар барпо этилиши кўзда тутилмоқда

    17.07.2016, 11:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Жимми, Жимми, ача, ача!”: “Диско раққоси” фильми юлдузлари бугун қаерда ва нималар билан банд?

    Кино | 9 июн, 12:48

    Афғонистон пойтахти 2030 йилга бориб сувсиз қолади — ОАВ

    Дунё | 9 июн, 12:36

    Ўзбекистон тоғли ҳудудларида яна сел хавфи эълон қилинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 12:30

    Словакия бош вазири Ўзбекистонда расмий кутиб олинди (фото)

    Ўзбекистон | 9 июн, 12:00

    Португалиялик 5 нафар футболчи 2024/25 йилги мавсум 5 та совринни қўлга киритди

    Спорт | 9 июн, 11:55

    Дунёдаги энг бой инсон Жефф Безос ва Лорен Санчеснинг никоҳ маросими бўлиб ўтиши кутилаётган 5 ҳашаматли меҳмонхона

    Лайфстайл | 9 июн, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.