Туркия томони ташаббуси билан 16 июль, шанба куни кечки пайт Греция бош вазири Алексис Ципраснинг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Эрдўғон Греция ҳукумати ва шахсан ўзининг ҳарбий тўнтариш борасида тутган йўли учун Ципрасга миннатдорлик билдирди. Бош вазир демократия қадриятлари ва конституциявий қонунчиликка қўшилиш грек халқи учун принципиал масала эканлигини таъкидлади.
Ципрас Грецияга вертолётда учиб келган саккиз туркиялик ҳарбийнинг сиёсий бошпана бериш борасидаги сўровларини кўриб чиқиш жараёни қисқа бўлиши, бироқ халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари бўйича шартномаларга мутлақо ҳурмат доирасида кечишини таъкидлади.
Изоҳ (0)