Туркия расмийлари мамлакатнинг барча ҳудудида назоратни тиклади. Озодликда исёнчиларнинг жиддий хавф туғдирмайдиган бир неча гуруҳи қолмоқда. Бу ҳақда мамлакат куч тизимларидаги манбага таяниб, Reuters маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Агентлик суҳбатдошига кўра, таслим бўлмаган тўнтариш қатнашчилари Истанбулда бўлиб, улар бир неча гуруҳдан иборат. Бошқа шаҳарларда расмийлар вазиятни тўлиқ ўз назоратига олган. Бир неча юқори мартабали ҳарбийлар ҳозирча қўлга олинмаган, бироқ улар тезда қонун олдида жавоб беришига шубҳа қилинмаяпти.
Айни пайтда қўлга олинган 105 нафар юқори мартабали зобитлардан 58 нафарига нисбатан суд жараёни якунланди. Суд 51 нафар ҳарбийни ҳибсда қолдирди, қолганларидан мамлакатни тарк этмаслик ҳақида тилхат олинди.
Изоҳ (0)