Масдар — Абу-Даби амирлиги ҳукумати томонидан таклиф этилган эко-шаҳар лойиҳаси бўлиб, пойтахтдан 17 километр узоқликда жойлашган. Унинг барпо этилиши 2030 йилда якунланиши кутилмоқда, дея ҳикоя қилади Tjournal.
Ҳукумат ва пудратчи режасига кўра, шаҳарда 50 минггача одам истиқомат қилади. Лойиҳа бўйича шаҳарда машиналар деярли бўлмаслиги, тикланадиган энергия манбалари ҳисобига яшалиши, карбонат ангидрид газининг атмосферага чиқарилиши минимал даражада бўлиши кўзда тутилганди.
Ҳозирда режа ўзгарди — тикланадиган энергия манбалари билан шаҳарнинг ярми таъминланади, атмосферага зарарли ташланмалар чиқарилишидан эса қочиб қутулиб бўлмайди. Айни пайтда шаҳарда 300 га яқин киши истиқомат қилмоқда.
Изоҳ (0)