Туркиядаги тўнтаришдан сўнг вертолётда Грецияга қочган 8 нафар ҳарбий Александруполис шаҳри прокуратурасида кўрсатма бермоқда. Бу ҳақда «ТАСС» маълум қилди.
Haber Turk телеканали маълумотларига кўра, ҳарбийларга «давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш» ва «икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларни хавф остида қолдириш» айбловлари илгари сурилмоқда. Улар прокурор олдига кучайтирилган хавфсизлик чоралари қўлланган ҳолда келтирилди: ҳарбийлар маҳкамага кишанланган, юзларини яширган ҳолда, полициячилар ҳамроҳлигида кириб келди.
Прокурорнинг расмий қароридан сўнг исёнчиларнинг Туркияга экстрадиция қилиш жараёни бошланиши кутилмоқда. Олдинроқ Греция бош вазири Алексис Ципрас Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали суҳбати чоғида мазкур масалани тезда ҳал этишга ваъда берганди.
Изоҳ (0)