Бортида саккиз киши бўлган Туркия ҳарбий вертолёти Грециянинг Александруполис шаҳрига қўнди. Бу ҳақда News247 нашрига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Нашр маълумотига кўра, йўловчилар Грециядан сиёсий бошпана сўраган.
Black Hawk вертолёти авариявий қўниш учун рухсат сўраган. ОАВ хабарига кўра, вертолёт Туркия полициясига тегишли. Грециянинг икки F16 қирувчи самолёти вертолётни Демокрит аэропортига қўнгунча кузатиб келган.
Ҳаво кемаси бортидаги барча саккиз киши Александруполис полиция участкасига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишда 200 га яқин киши ҳалок бўлди, 2800 дан ортиқ ҳарбий ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)