Туркия бош штаби раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Умид Дундар ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уринишнинг асосий ташкилотчиларини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Sabah’га таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, тартибсизликларнинг асосий бошловчилари Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидир.
Умид Дундар тўнтаришга уринишни амалга оширишга алоқадорлар жазоланишини айтиб ўтди.
Олдинроқ Туркия қуролли кучлари бош штаби ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уриниш чоғида исёнчилар тарафидаги камида 104 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилганди.
Туркия давлат ОАВлари маълумотига кўра ҳарбий тўнтаришга уриниш оқибатида қурбон бўлганлар сони 90 кишига етди, 1,1 минг киши яраланди.Шу пайтга қадар тўнтаришга алоқадор 1563 киши ҳибсга олингани ҳақида маълумот бор. 200 га яқин аскар ва зобит ҳукуматга таслим бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)