Туркияда ҳарбий тўнтаришни амалга оширишга уриниш чоғида исёнчилар тарафидаги камида 104 нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Отишмалар содир юз берган, оғир техника ҳамда авиация қўлланган асосий жойлар Анқара ва Истанбул бўлди.
Туркия давлат ОАВлари маълумотига кўра ҳарбий тўнтаришга уриниш оқибатида қурбон бўлганлар сони 90 кишига етди, 1,1 минг киши яраланди.Шу пайтга қадар тўнтаришга алоқадор 1563 киши ҳибсга олингани ҳақида маълумот бор. 200 га яқин аскар ва зобит ҳукуматга таслим бўлгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)