Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг Баликесирдаги базаси бошлиғи генерал-лейтенант Ишоқ Дайиўғли ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирга қадар 2,8 минг кишини ҳибсга олди. Улар орасида ўрта ва юқори бўғинга мансуб ҳарбийлар, жумладан, исёнчиларнинг етакчиси деб ҳисобланаётган Туркия ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони генерал Акин Ўзтурк ҳам бор.
16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди. Ҳодиса натижасида сўнгги маълумотларга кўра, 265 киши ҳалок бўлди, 1,1 мингдан ортиқ одам яраланди. Ҳалок бўлганлардан 161 нафари ҳукумат тарафдорлари ва тинч аҳоли вакилларидир.
Изоҳ (0)