Нью-Йоркдаги матбуот анжуманида Индиана губернатори Майкл Ричард (Майк) Пенс Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайловларда ғалаба қозонса, вице-президент бўлишга розилик берганини маълум қилди. Бу ҳақда CBS News телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«Мен Америка Қўшма Штатларининг кейинги вице-президенти бўлиш ҳақидаги таклифни қабул қилдим», — деди Пенс.
Индиана губернатори Дональд Трамп «яхши одам»лигини айтиб, у «буюк президент» бўлишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)