Туркия куч тузилмалари ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг бошланган тергов доирасида исёнчиларнинг етакчиси деб ҳисобланаётган, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони генерал Акин Ўзтуркни қўлга олди. Бу ҳақда Dogan агентлигига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўзтурк мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Айни вақтда АҚШда истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гулен Туркия ҳукумати томонидан ҳарбий тўнтариш ташкилотчиси сифатида кўрилмоқда.
Изоҳ (0)