АҚШ президенти Барак Обама Туркиядаги вазият юзасидан Оқ уйда учрашув уюштирди. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Учрашувда кимлар иштирок этаётганига CNN аниқлик киритмаган, бироқ бунда гап «миллий хавфсизлик ва халқаро сиёсатга масъул гуруҳ» ҳақида бораётганини маълум қилган.
Туркияда 16 июлга ўтар кечаси ҳарбий тўнтаришга уриниш юз берди. Исённи бостириш давомида, сўнгги маълумотларга кўра, 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)